Линклар

logo-print
Косово шимолида серблар томонидан йўлларга ўрнатилган тўсиқларни олиб ташлаш устида чиққан жанжалда Косоводаги НАТО тинчликпарвар кучлари сафида хизмат қилаётган 25 аскар жароҳатлангани айтилмоқда.

НАТО матбуот вакилининг маълум қилишича, душанба куни сербларнинг қуроллардан ўт очиши оқибатида немис офицери ва аскари жароҳатланган. Жароҳатланганларнинг қолгани ҳам Германия ва Австрия аскарлари экани айтилмоқда.

Серб матбуотига кўра, ўнлаб серблар ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Косовода озчиликк ҳисобланган ва Сербия ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган серблар 2008 йилда эълон қилинган Косово мустақиллигини инкор қилишда давом этиб келмоқда. Косово мустақиллигини 85 давлат, жумладан АҚШ ва Европа Иттифоқининг аксарият аъзолари тан олган.
XS
SM
MD
LG