Линклар

logo-print
Совет диктатори Сталиннинг қизи Лана Питерс 85 ёшида вафот этди. Американинг Висконсин штати расмийларига кўра, у 22 ноябр куни саратон касаллигидан вафот этган.

Асл исми Светлана Сталина бўлган Питерс 1967 йилда, Совуқ уруш даврида АҚШга қочиб ўтган ва ўз отаси ҳамда Совет Иттифоқидаги коммунист режимини қоралаган.

У ёзган иккита хотира китоби АҚШда жуда катта тиражда сотилган ва унга каттагина фойда келтиргани айтилади.

1953 йилда ўлган отаси миллионлаб одамлар ўлимида айблана бошлагач Светлана онасининг Аллилуева фамилиясига ўтган.

1970 йилда Светлана Аллилуева америкалик Уильям Питерсга турмушга чиққан. У камида тўрт марта турмуш қурган ва уч фарзанднинг онаси бўлган.

1984 йилда у қисқа вақтга Совет Иттифоқига қатган, лекин бир йил ҳам ўтмасдан яна АҚШга қайтиб кетган.
XS
SM
MD
LG