Линклар

logo-print

Обама АҚШ ЕИга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди


Европа Кенгаши Президенти Ҳерман Ван Ромпей, АҚШ Президенти Барак Обама ва Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэл Баррозу

Европа Кенгаши Президенти Ҳерман Ван Ромпей, АҚШ Президенти Барак Обама ва Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэл Баррозу

АҚШ Президенти Барак Обама Европа Иттифоқи етакчилари билан еврозона бўҳронини муҳокама қилди.

Европа Кенгаши Президенти Ҳерман Ван Ромпей ва Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэл Баррозу билан музокаралардан сўнг Обама АҚШ бўҳронни ҳал этишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

- Мен уларга Қўшма Штатлар мазкур масалани ҳал этишда ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканини айтдим. Бу ўзимизнинг иқтисодимиз учун ҳам ўта муҳим масаладир. Агар Европа иқтисоди қисқарса ёки Европа қийинчиликларга дуч келса, биз учун АҚШда яхши иш жойларни ташкил қилиш мушкул бўлади, деди АҚШ президенти.

Ван Ромпей жаҳон иқтисодидаги қийинчиликларга фақатгина Европа сабабчи эмас ва бошқа мамлакатлар ҳам бунга қарши чора кўриши лозим, дея таъкидлади.

Обама маъмурияти ЕИни бўҳронга қарши чора кўришда сусткашлик қилаётганликда танқид қилиб келмоқда. Брюссел бу танқидларни рад этиб, АҚШнинг ўзида ҳам молиявий муаммолар борлигига ишора қилмоқда.
XS
SM
MD
LG