Линклар

“Ўзавтосаноат” ҳиссадорлик жамияти Германиянинг “Daimler AG” ширкати билан Mercedes-Benz русумидаги катта йўловчи автобуслар ишлаб чиқарадиган қўшма корхона тузиш борасидаги сўзлашувларни қайта бошлади.

SteelGuru нашри хабарига кўра, қўшма корхона қандай шартлар асосида ва қачон ташкил қилиниши ҳозирча маълум эмас.

Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Mercedes-Benz автобуслари ишлаб чиқарадиган қўшма корхона тузиш Германиянинг Ўзбекистонга катта инвестиция киритиш режасидан олиб ташланмаганини билдирган.

“Ўзавтосаноат” ширкати 2010 йил 7 май куни Германиянинг Daimler AG автоконцерни билан Тошкентдаги “Чкалов” номли самолётсозлик заводида автобус ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги келишув имзолаган.

Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари учун сайёҳлик, шаҳарлараро, шаҳар ичкарисида ҳаракатланувчи автобуслар ҳамда мини автобуслар ишлаб чиқариши режаланган қўшма корхона таъсис фондининг 8 миллион АҚШ доллари экани маълум қилинган.
XS
SM
MD
LG