Линклар

Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг Samsung Electronics ширкати ўртасида тузилган Neo Sun Light қўшма корхонаси 28 ноябрдан бошлаб Тошкентда микротўлқинли печка ишлаб чиқара бошлади.

Қўшма корхонада йилига 100 минг дона печка ишлаб чиқариш режаланган.

Газета.уз Интернет нашри хабарига кўра, лойиҳада печка ишлаб чиқаришни йилига 200 минг донага етказиш ва маҳсулотнинг камида 50 фоизини хорижга экспорт қилиш назарда тутилган.

Заводнинг тантанали очилиши маросимида сўзлаган қўшма корхона директори ўринбосари Бектемир Муродов унинг микротўлқинли печка ишлаб чиқарадиган Марказий Осиёдаги биринчи завод эканини урғулаган.
XS
SM
MD
LG