Линклар

Австралия полицияси Афғонистондан жўнатилган юк орасидан 30 миллион долларлик гиёҳванд модда топди ва бу каби катта миқдордаги контрабанда билан алоқадорликда гумонланган бир шахсни қўлга олди.

Полиция маълумотига кўра, Афғонистондан жўнатилган қутилардаги сариқ майиз орасига яширилган 97,7 килограмм героин ва метамфетамин тайёрлашда ишлатиладиган 118,4 килограмм псевдоэфедрин моддалари топилган.

Франс пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, майиз жойланган қутилар Австралияга Эрондан жўнатилган.

Расмийларга кўра, номи ошкор қилинмаган 34 яшар шахсга нисбатан катта миқдордаги наркотикларни контрабанда қилганлик бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Агар айбдор деб топилса, у умрбод қамоқ жазоси ва катта жаримага тортилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG