Линклар

logo-print
Россия Ташқи ишлар вазири БМТ томонидан Сурияга қурол эмбаргоси жорий қилиш ҳақидаги чақириқни рад қилиб, Дамашққа ультиматумлар билан таҳдид қилишни тўхтатишга чақирди.

Сергей Лавровнинг бу баёноти АҚШ ва Европа Иттифоқи душанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашини ҳукуматга қарши ўтказилаётган намойишларни шавқатсиз бостираётган Дамашқ режимига қарши чора кўришга чақирганидан кейин янгради.

28 ноябр куни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Сурия қўшинлари ва хавфсизлик кучлари инсониятга қарши жиноятлар содир этганини маълум қилди.

22 давлат аъзо бўлган Араб Лигаси ўтган ҳафта Сурияга қарши санкция жорий қилди.

БМТ ҳисоб-китобича, Сурияда март ойида бошланган аксилҳукумат чиқишларининг куч билан бостирилиши оқибатида 3500 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG