Линклар

Жанубий Осетияда президент сайлови қайта ўтказилади


Ж.Осетия президенти лавозимига даъвогар А.Жиоева ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилмоқда. 2011 йил 29 ноябр.

Ж.Осетия президенти лавозимига даъвогар А.Жиоева ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилмоқда. 2011 йил 29 ноябр.

Жанубий Осетия парламентининг 29 ноябр кунги фавқулодда йиғилишида 2012 йил 25 март куни президент сайлови қайта ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Ундан олдин Жанубий Осетия Олий суди 27 ноябр куни ўтказилган президент сайлови натижасини бекор қилган эди.

Душанба куни эълон қилинган дастлабки натижага кўра, Маориф вазири Алла Жиоева Кремл қўллаб-қувватлаган номзод Анатолий Бабиловдан 16 фоиз кўп овоз олган.

Бабиловнинг тарафдорлари овоз бериш жараёнида қонунбузарликларга йўл қўйилганини иддао қилган.

Олий суд раиси Атсамаз Биченов Олий суд овоз беришда қонунбузарликка йўл қўйилганини эътироф қилгани ва сайлов натижаси бекор қилинганини билдирди.

Сешанба куни Марказий сайлов комиссияси биноси олдига йиғилган Жиоеванинг тарафдорлари сайловнинг бошқа натижасини тан олмасликни ваъда қилдилар.

Россия ва Грузия ўртасида 2008 йилда қисқа муддат бўлиб ўтган урушдан кейин Москва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олганидан бери бу исёнкор ўлкада ўтказилаган илк сайловдир.
XS
SM
MD
LG