Линклар

Эрон режимининг ўнлаб тарафдори Британиянинг Теҳрондаги элчихонасига бостириб кирди.

Лондон Эрон Исломий Республикасига қарши янги санкциялар жорий қилганидан норози бўлган оломон элчихона биноси ойналарини синдириб, Британия байроғини ёқдилар.

Эроннинг давлатга қарашли Press телеканали одамлар элчихона биносига тош отаётганини тасвирловчи лавҳани намойиш қилди.

Элчихонага ҳужум уюштирилган пайтда полиция ходимлари қараб турган.

Кейинроқ Форс ахборот агентлиги полиция кучлари Британия элчихонаси биносидан ишғолчи оломонни ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилганини хабар қилди.

Айни пайтда элчихона ташқарисига йиғилган бир неча юз намойишчи “Британияга ўлим!” деб бақириб, элчидан мамлакатни зудлик билан тарк этишни талаб қилди.

Лондоннинг янги санкциясига мувофиқ Британия Эрон билан барча молиявий алоқани тўхтатди.

Бунга жавобан 28 ноябр куни Эрон икки ҳафта ичида Британия элчисини мамлакатдан чиқариб юбориш ва ўзаро дипломатик муносабатлар мақомини элчи даражасидан тушириш ҳақида қонун қабул қилди.
XS
SM
MD
LG