Линклар

logo-print

Жиззах вилоят суди раиси, Зарбдор туман суди раиси ва Ўзпахтасаноат ширкатининг вилоят бўлими раҳбарининг жавобгарликка тортилгани айтилмоқда.


Жиззах вилоят Жиноят ишлари бўйича судининг раиси М. Шукуруллаев бир ҳафта аввал пора билан қўлга олинди.

Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ-тартиботи идораларига яқин жиззахлик Набижон Жўрабоев Озодликка маълум қилди.

- Жиззах вилоятида вилоят судининг раиси Шукруллаев деган. Шуни бир ҳафта бўлди қамоққа олишди, пул билан, пора билан. Қамоққа олгани аниқ. Мен ўзим бориб келдим вилоят судига. У ерда буни тасдиқлашди, деди Набижон Жўрабоев.

Жиззах вилоят Жиноят ишлари бўйича судининг ўзини таништирмаган ходими М. Шукруллаевнинг ишдан бўшатилганини тасдиқлади. Бироқ унинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни на тасдиқлади ва на инкор этди.

Айни пайтда Шукуруллаев ўрнига суд раиси вазифасини бажарувчиси этиб Шуҳрат Камолов тайинланган.

28 ноябр куни Жиззах туманида кўрилган ишда ютиб чиққан зарбдорлик ҳуқуқ фаоли Зиëдулла Раззоқов¸ Зарбдор туман Жиноят ишлари бўйича суди раиси Ўткир Абдуллаев ҳам лавозимидан бўшатилиб, қамоққа олингани боис¸ бу туманда суд мажлислари ўтказилмаëтганини билдирди.

Зарбдор туман Жиноят ишлари бўйича судининг навбатчи ходими ҳам Ўткир Абдуллаевнинг уч ҳафта аввал ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Бахтиёр Ҳамроевга кўра, Ўзпахтасаноат ширкатининг Жиззах вилояти бошқармаси раҳбари Собир Турдиқулов ҳам жавобгарликка тортилган.

- Ўзпахтасаноатда текшириш бўлаëтган пайти, бир кишини ҳибсга олган. Унинг фамилиясини билмайман. Ўша Собир Турдиқуловга қарши кўрсатма берган. Шундан кейинТурдиқулов қамоққа олинган. Бироқ кейин қўйиб юборилган, дейди Бахтиёр Ҳамроев.

Айрим манбаларга кўра¸ айни пайтда Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Собир Турдиқуловга нисбатан коррупция, фирибгарлик, қўшиб ёзиш каби моддалар бўйича жиноий иш қўзғатилган ва у давлатга бир неча миллиард сўм зарар етказганликда айбланмоқда.

Ўзпахтасаноат ширкатининг Тошкентдаги бош идорасининг ўзини таништирмаган ходимаси Собир Турдиқуловнинг ишдан бўшатилганини тасдиқлади.

Бироқ унинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотларни инкор қилиб, Турдиқуловнинг ишдан кетишини унинг соғлиги ёмонлашгани билан изоҳлади.

Кейинги пайтда Жиззахда юқори лавозимли шахсларнинг қамалиш ҳолатлари кўпаётгани кузатилмоқда.

Жорий йилнинг августида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Қ. Амиров ва бош мутахассис А. Холжигитов ҳам пора талаб қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

2011 йилнинг апрелида Жиззах вилоят Солиқ бошқармасининг транспорт бўлими бошлиғи Ширин Абдураҳмонов ва солиқ инспектори Дилшод Маҳкамовлар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси¸ яъни пора олганликда айбдор деб топилиб, узоқ муддатларга қамалган эди.

Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Бахтиёр Ҳамроев вилоят мулозимларини қама-қама ҳолатлари ортида маълум мақсадлар яширингани, аниқроғи Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевга алоқадор кишиларни “овлаш” жараёни кетаётганини айтади.

- Ҳурматли Бош вазиримиз ҳокимликни бизларда бошлаган. Энди мен демоқчиманки, биздаги маълумотларга кўра, Мирзиëевга қарашли ҳаммасини аста-аста тозалаяпти. Вазиятдан шундай тушунчага келаяпмиз. Чунки унинг одамлари бу ерда кўплаб қолган. Фориш тумани ҳокимини пора билан ушлаб¸ 12 йилга қамашди. Ўша ҳам Шавкат Мирзиëевга алоқадор одам эди. Бу ерда у Жиззах шаҳар Ички ишлар бўлимининг бошлиғи Мухтор Мирзиëевга қуда. Демак, вилоят миқëсидаги мулозимларга ҳеч қачон вилоят ҳокими тегиша олмайди. Бу нарса ташқаридан келган. Тозалаш ишлари ташқаридан бўлаяпти, дейди Бахтиёр Ҳамроев.

Жиззахлик ҳуқуқ фаолига кўра¸ жавобгарликка тортилган Ўзпахтасаноат ширкати мулозими Собир Турдиқулов ҳам Бош вазир Шавкат Мирзиёевга яқин мулозимлардан саналган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG