Линклар

logo-print
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик, Нидерландия Ҳелсинки қўмитаси, Қозоғистоннинг Инсон ҳуқуқлари ва қонунчиликка риоя қилиш халқаро бюроси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Туркманистон ташаббус гуруҳи ва Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги Интернет ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг ҳукуматлар томонидан цензура остига олингани борасида ҳисобот чиқарди.

28 ноябр куни эълон қилинган ҳужжатда Туркманистон ва Ўзбекистон Интернет борасида постсовет республикалари ичида энг репрессив мамлакатлар экани, бу давлатларда Интернет кенг миқёсда назорат ва цензура остига олингани қайд этилган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳисоботида электрон ва “шубҳали шахслар”нинг уяли алоқалари ҳам назорат қилиниши билдирилган.

Ҳужжатда ижтимоий муаммоларни очиқ муҳокама қиладиган Интернетдан фойдаланувчилар ҳукуматлар томонидан босимга учраши ҳам маълум қилинган.
XS
SM
MD
LG