Линклар

“Ўзавтосаноат” Германиянинг “Daimler AG” ширкати билан Mercedes-Benz маркасидаги автобуслар ишлаб чиқарадиган қўшма корхона тузиш борасидаги сўзлашувларни қайта бошлади. Бу ҳақда SteelGuru нашри хабар қилмоқда.

Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси айнан қачон ташкил қилиниши ҳозирча маълум эмас.

Ўтган йили Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов махсус қарор эълон қилиб, Тошкентдаги “Чкалов” номли самолётсозлик заводи базасида немис ширкати билан автобуслар ишлаб чиқариш лойиҳасини маъқуллаган эди. Ўшанда лойиҳа умумий қиймати 30 миллион АҚШ доллари деб баҳоланган эди.

Мазкур лойиҳа бўйича илк автобуслар жорий йил апрел ойида конвейердан чиқиши керак эди.

Ўзбекистон президенти қарори эълон қилиниб, қўшма корхона тузиш ҳақида музокаралар бошланган пайтда “Daimler AG” ширкати собиқ иттифоқ мамлакатлари, жумладан Ўзбекистонда ўз бизнесини йўлга қўйиш мақсадида давлат амалдорларига миллионлаб доллар миқдорда пора бергани билан боғлиқ жанжал авж олаётган эди.

Баъзи хабарларга кўра, қўшма корхона тузилса, унинг 51 фоиз улуши “Daimler AG” ширкатига, 49 фоиз акциялари эса “Ўзавтосаноат” ширкатига тегишли бўлади.
XS
SM
MD
LG