Линклар

logo-print
Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб HD форматидаги телеканални ишга солиши айтилмоқда. ЎзА агентлигининг хабар қилишича, 29 ноябр куни Тошкентда юқори сифатли телеканал тақдимоти ўтказилган.

Тадимот маросимида қатнашган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси директор ўринбосари Файзулла Юнусовнинг айтишича, “Uz.HD” деб номланган канални ишга тушириш, рақамли телевидениега ўтишдаги муҳим қадам бўлган. Дастлабки босқичда 31 миллион АҚШ доллари сарфалангани айтилаётган “Uz.HD” канали 24 соат эфирга чиқиб, унинг дастурлари телетомошабинлар эҳтиёжига кўра тузилади.

Маълумотларга кўра, бугун Ўзбекистон аҳолисининг 36 фоизи рақамли телевидение кўриш имконига эга.

Ўзбекистон матбуот эркинлиги мутлақ бўғилган мамлакатлар қаторига киради ва давлат назорат қиладиган телеканаллар асосан расмий тарғибот билан шуғулланиши айтилади.
XS
SM
MD
LG