Линклар

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон Теҳрондаги икки инглиз дипломатик биносига қилинган ҳужумларнинг “жиддий оқибатларидан” огоҳлантирди. Кэмерон сешанба кунги воқеада Эрон расмийлари дипломатик ваколатхоналарни ҳимоя қила олмаганини “шармандалик” дея атади ва яқин кунлар ичида бунга тегишли жавоб берилажагини таъкидлади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳужумни “кескин қоралади”. АҚШ Президенти Барака Обама ҳужум учун масъулларни жазолашга чақирди.
Кеча рўй берган ҳодисда намойишчилар аввал Теҳрондаги Британия элчихонасига бостириб кириб, уни талон-тарож қилишди. “Британияга ўлим” деб бақирган оломон ойналарни синдириб, Британия байроғига ўт қўйди. Элчихона Британиянинг Эронга нисбатан жорий қилган санкцияларига қарши уюштирилган норозилик намойиши пайтида ҳужумга учради.

Теҳрон шимолида жойлашган Британиянинг яна бир дипломатик комплекси камида 100 кишидан иборат оломон ҳамласига дуч келди. Фарс агентлиги элчихонанинг олти аъзоси гаровга оилнгани, лекин кейинчалик полиция томонидан озод қилинганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG