Линклар

Исландия Фаластин давлатини тан олди


Исландия парламенти Фаластин ҳудудларини мустақил давлат сифатида тан олиш учун овоз берди. 63 депутатдан иборат парламентда ўтказилган овоз беришда Фаластин давлатни 1967 йилдаги Олти кунлик урушдан аввалги чегаралар ичида тан олиш резолюцияси учун 38 киши овоз берди. 13 депутат бетараф қолди ва 12 нафари овоз беришда қатнашмади. Мазкур резолюцияга исланд депутатларининг бирортаси қарши чиқмади.

Исландия Ташқи ишлар вазири Оссур Сарфединссон Исландия Фаластин мустақиллигини тан олган Ғарбий Европадаги илк давлат бўлди, дея баёнот берди.

Исландия 1991 йилда собиқ Совет Иттифоқи парчалангач, Болтиқ бўйи давлатларини тан олган биринчи давлат бўлган эди.
XS
SM
MD
LG