Линклар

Жанубий Осетия Олий суди сайлов натижаларини бекор қилди


Алла Джиоева тарафдорлари олдида чиқиш қилмоқда.

Алла Джиоева тарафдорлари олдида чиқиш қилмоқда.

Жанубий Осетия парламенти фавқулодда мажлис ўтказиб, президент сайловини қайтадан ўтказиш муддатини белгилашга мажбур бўлди. Бунга Грузия айирмачи ўлкаси олий суди 27 ноябр куни ўтказилган сайлов натижаларини бекор қилгани сабаб бўлди.

“Бирлик” партиясидан номзод Анатолий Бибилов рақиби Алла Джиоева тарафдорлари сайлов пайтида қонунбузарликларга қўл ургани тўғрисида шикоят қилган эди.

Душанба куни Жанубий Осетия Марказий сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларга кўра, собиқ таълим вазири Джиоева кўпроқ овоз олгани айтилган эди.

Джиоеванинг тарафдорлари Олий суд қарорини тан олмасликларини айтиб, намойишга чиқди. Олий суд ҳукмига кўра, Джиоева келаси йил 25 мартига белгиланган қайта сайловда қатнашиш имконидан ҳам маҳрум этилди.

Москва Бибилов номзодини қўллаб қувватлаётган эди.
XS
SM
MD
LG