Линклар

logo-print

Россия аксил-ракета тизимини ишга туширди


Россия Европа Иттифоқига туташ Калининград вилоятида аксил-ракета радар тизимини ишга утширди. Бу Европада АҚШнинг аксил-ракета мудофаа тизимларини ўрнатиш режаларига жавобан амалга оширилди.

Қўшма Штатлар ўз тизимлари Эрон каби давлатлардан келаётган таҳдидга қарши эканини айтиб келади, Россия эса буни ўз ядровий салоҳиятига путур етказиш мақсадида амалга оширилаётган фитна деб белади.

Президент Дмитрий Медведев сешанба куни қилган чиқишида Россия оғзаки ваъдаларга ортиқ ишона олмаслиги ва "Воронеж-ДМ" радар станцияси дарҳол жанговар ҳолатга келтиришини баён қилди.
XS
SM
MD
LG