Линклар

Майкл Жэксон врачи қамоққа ҳукм қилинди


Конрад Мюррейга кишан солинмоқда.

Конрад Мюррейга кишан солинмоқда.

Майкл Жексоннинг шахсий врачи 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашгани оқибатида машҳур қўшиқчини бехосдан ўлдирганликда айбланган Конрад Мюррейга прокурор айнан 4 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраётган эди.

Лос Анжелес Олий суди ҳаками Майкл Пастор ҳукмни ўқир экан доктор Мюррейни унга мижози билдирган “ишончни даҳшатли тарзда суиистеъмол” қилганликда танқид қилди.

Судя шифокорнинг Майкл Жексон ўлимига сабаб бўлган ҳаракатларидан пушаймон бўлмагани ва бу ҳақда қайта-қайта ёлғон кўрсатмалар берганини қайд этди.

Ҳукмда айтилишича, Жексонга уйқусизликка қарши пропофол дори воситасини берган Мюррей бу билан шифокорлик бурчини бузган.
XS
SM
MD
LG