Линклар

Шифокорлар норвегиялик террорчи Андерс Брейвик 22 июл куни 77 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумни амалга ошираётган пайтда ақлан лаёқатсиз бўлган, деган хулосани чиқаришди.

Прокурорларнинг айтишларича, икки психиатр томонидан чиқарилган хулоса асосли деб топилса, Брейвекни судга тортлмайди, лекин у руҳий шифохонада мажбуран даволанади.

Шу йил 22 июл куни Брейвик аввал Ослода автомашинани портлатиб саккиз кишини, ундан кейин эса Утойа оролида 69 кишини отиб ўлдирган эди.
XS
SM
MD
LG