Линклар

logo-print

АҚШ Покистон қароридан афсусда


Покистоннинг Бонндаги анжуманни бойкот қилишига сабаб НАТО ҳужуми бўлди.

Покистоннинг Бонндаги анжуманни бойкот қилишига сабаб НАТО ҳужуми бўлди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Покистоннинг Афғонистонга оид халқаро анжуманни бойкот қилганига афсусланиш билдирди.

Расмий Исломобод Покистоннинг 24 аскари ўлимига сабаб бўлган НАТО ҳужумига норозилик ўлароқ 5 декабр куни Германиянинг Бонн шаҳрида Афғонистон келажагига бағишланган халқаро анжуманда қатнашмаслигини сешанба куни эълон қилди.

26 ноябр кунги НАТО ҳужумидан кейин Покистоннинг АҚШ билан муносабатлари янада совуқлашди ва Исломобод мамлакат ҳудуди орқали ўтадиган НАТО юклари транзитини тўхтатиб қўйди.

Ҳиллари Клинтон Жанубий Кореядаги инсонпарварлик анжуманида қилган чиқишида Моҳманддаги “фожиавий” воқеа бўйича суриштирув ўтказилишига ваъда бериб, Исломобод билан ўзаро ҳамкорлик давом этишидан умидвор эканини айтди.
XS
SM
MD
LG