Линклар

logo-print

Жиоева ўзини Жанубий Осетия президенти деб эълон қилди


Алла Жиоева тарафдорлари билан.

Алла Жиоева тарафдорлари билан.

30 ноябр куни эрталаб Алла Жиоева ўзини Жанубий Осетия президенти деб эълон қилиб, ҳукумат кенгаши тузишини билдирди.

Алла Жиоева 27 ноябр кунги президент сайлови натижаларига таяниб, сайловда ғалаба қозонганини маълум қилди.

Душанба куни эълон қилинган дастлабки натижага кўра, Маориф вазири Алла Жиоева Кремл қўллаб-қувватлаган номзод Анатолий Бибиловдан 16 фоиз кўп овоз олган.

Алла Жиоева ҳисоб-китобича, у сайловда рақиби Бибиловдан 5000 овоз кўп тўплаган.

Жиоеванинг ишончли вакили Аза Хабаловага кўра, ҳозирда 10 кишидан иборат ҳукумат кенгаши тузилаяпти.

Бугун Цхинвалида Жиоева тарафдорларининг намойиши бўлиши кутилмоқда.

Жанубий Осетия парламентининг 29 ноябр кунги фавқулодда йиғилишида президент сайлови натижалари бекор қилиниб, 2012 йил 25 март куни сайлов қайта ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Бибиловнинг тарафдорлари овоз бериш жараёнида қонунбузарликларга йўл қўйилганини иддао қилган.

Россия ва Грузия ўртасида 2008 йилда қисқа муддат бўлиб ўтган урушдан кейин Москва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олганидан бери бу исёнкор ўлкада ўтказилган илк сайловдир.
XS
SM
MD
LG