Линклар

Британия дипломатлари Эронни тарк этаяпти


 29 нобяр куни намойишчилар Британия байроғига ўт қўйишди.

29 нобяр куни намойишчилар Британия байроғига ўт қўйишди.

29 ноябр куни Теҳрондаги икки дипломатик ваколатхонага бўлган ҳужум ортидан Британия Эрондаги барча дипломатларини чақириб олаяпти.

Бу ҳақда Британия эличихонасидаги манбага таяниб Ғарб матбуоти хабар қилди.

Норасмий маълумотларга кўра, айни пайтда Британия элчихонасининг бир гуруҳ вакили Теҳрон аэропортида учишга ҳозирлик кўраяпти.

Кеча Британия Бош вазири Дэвид Камерон Теҳрондаги дипломатик биноларга қилинган ҳужумларнинг “жиддий оқибатларидан” огоҳлантирди.

Сешанба куни Британиянинг Эронга нисбатан жорий қилган санкцияларига қарши уюштирилган норозилик чиқишлари пайти намойишчилар Теҳрондаги Британия элчихонасига бостириб кириб, уни талон-тарож қилишди. “Британияга ўлим” деб бақирган оломон ойналарни синдириб, Британия байроғига ўт қўйди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳужумни “кескин қоралади”. АҚШ президенти Барака Обама ҳужум учун масъулларни жазолашга чақирди.
XS
SM
MD
LG