Линклар

logo-print
Мисрдаги парламент сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, исломчиларнинг Озодлик ва Адолат партияси сайловнинг биринчи босқичида олдинда бормоқда.

Сиёсий саҳнада Мусулмон Биродарлар номи билан машҳур ушбу исломий партия фаолияти Ҳусни Муборак даврида тақиқланган эди.

Парламентнинг иккала палатасига сайлов келаси йилнинг мартида якунланиши режаланган.

Ундан кейин эса президент сайлов ўтказилиши керак.

Сайлов мамлакатда норозиликлар яна авж олган пайтда ўтказилмоқда. Ҳарбий кенгаш ҳокимиятни топшириш жараёнини тезлатишга рози бўлганига қарамасдан, рўй берган сўнгги чиқишлар оқибатида 80 киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG