Линклар

Истанбул марказидаги "Тўпқопи" саройида қуролланган шахс сайёҳларни ўққа тутгани оқибатида икки киши яраланди.

Гувоҳларга кўра, жиноятчи ўқ отар экан "Аллоҳу Акбар" дея қичқирган.

Полиция бир соат давом этган отишма натижасида уни ўлдиришга муваффақ бўлган.

Туркия маътмуотига кўра, қуролланган шахс 36 ёшли Ливия фуқароси Салим Салом Али бўлган.

Унинг Туркияга 27 ноябр куни боргани айтилмоқда.

Туркия полицияси унинг шекрилари бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Айни пайтда ливиялик шахснинг нима учун сайёҳларни ўққа тутгани номаълум.
XS
SM
MD
LG