Линклар

logo-print
Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ўтган бир йил давомида ҳалок бўлган дала қўмондонлари ва жангчилари рўйхатини эълон қилди. Терроризм мавзуларини ёритадиган “Long War Journal” нашри рўйхатда Ўзбекистон, Афғонистон, Россия, Покистон Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари исмлари келтирилганини қайд этмоқда. Рўйхатдагиларнинг аксарияти афғонистонликлардир.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракати сайтида ҳалок бўлган жанггариларнинг фотосуратлари ва қисқа таржимаи холлари ҳам келтирилган.
Бу таржима холларда ҳар бир жанггари қай вазиятда ҳалок бўлгани ҳам айтилади ва бундан ЎИҲ ўз зиммасига олган ҳуружлар ҳақида хулоса қилса бўлади.

Хусусан, “Long War Journal” нашрига кўра, октябр ойида Пажшер вилоятини тиклаш билан шуғулланган АҚШ базасига қилинган ҳужум, ўтган йили Тожикистоннинг Рашт туманиадги воқеалар, Кобулда маҳаллий супер-маркетга қилинган ҳужум ва бошқа ҳодисалар ҳақида маълумотлар келтирилган.

Ўзбекистонда исломий давлат қуриш иддаолари билан ташкил топган ЎИҲ 1990 йилларда аввал Тожикистон, кейинчалик эса Афғонистонда фаолият юритган. 2001 йил АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция Афғонистонда Толибон ҳаракатини ҳокимиятдан ағдаргач, ЎИҲ гуруҳи Покистоннинг қабилалар назоратидаги минтақаларида паноҳ топган.
Гуруҳнинг кўп йиллик етакчиси Тоҳир Йўлдош 2009 йилнинг августида ҳалок бўлгач, унинг ўрнига куёви Усмон Одил тайинланди.

Кейинги йилларда ҳаракат жанггарилари Афғонистоннинг шимолий минтақаларида фаоллашиб қолгани айтилади.
XS
SM
MD
LG