Линклар

Ўзбекистон ва Хитой газ-нефт соҳасига доир келишувлар имзолашди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Хитой Президенти Ху Цзинтао.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Хитой Президенти Ху Цзинтао.

Ўзбекистон ва Хитой нефт-газ соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида бир нечта келишув имзолади.

“Ўзбекнефтегаз” давлат ширкатининг маълум қилишича, 29 ноябр куни Хитойнинг “Гуанхей Индастриз” ширкати билан суюлтирилган газ ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида дастлабки келишув имзоланган. Бундан ташқари “Мингбулоқ” газ конини ҳамкорликда ўзлаштириш, “Жанубий Қамаши” газ конида қўшимча инфратузилмалар яратишга доир ҳужжатлар ҳам имзолангани айтилмоқда.

Хитой билан табиий бойликлар соҳасидаги ҳамкорлик келишувларининг имзоланиши Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми жорий қиш мавсумида газ ва бошқа турдаги энергия воситалари тақчиллигидан азият чекаётган пайтга тўғри келди.

Шунингдек, маълум бўлишича, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасинини тузиш ва Хитой билан муносабатларни янада чуқурлаштириш ва ривожлантириш тўғрисидаги қарорга имзо чеккан.
XS
SM
MD
LG