Линклар

АҚШ, Европа Иттифоқи, Швейцария, Япония ва Канада марказий банклари Европадаги банкларга АҚШ долларида берилаётган қарзлар устама фоизларини пасайтиргани туфайли жаҳон биржаларида кўрсаткичлар сезиларли тарзда жонланди.

Марказий банкларнинг фавқулодда кўрган чоралари Dow Jones қоғозларининг ўртача 4 фоиздан ортиқроққа қимматлашиб, 2009 йилдан бери энг юқори натижа кўрсатишига сабаб бўлди.

Чоршанба куни Европа бозорларидаги акция ва евро пул бирлиги ҳам бироз қимматлашди. Таҳлилчилар чоршанба куни йирик давлатлар марказий банклари биргаликда кўрган чораларни 2008 йилдаги молиявий инқироз пайтида кўрилган муштарак қадамлар билан қиёсламоқда.
XS
SM
MD
LG