Линклар

logo-print
Бугун ОИТСга қарши кураш халқаро кунидир. Бу сана Одам иммунтақчиллик синдроми муаммосига эътибор қаратиш мақсадида нишонланади.

Сана муносабати билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эълон қилган ҳисоботда айтилишича, Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаларида Одам иммунтақчиллик вирусига чалинганлар сони “кескин ошиб кетган”. Бу минтақа давлатларида 2001 йилдан 2010 йилгача касалланганлар сони 250 фоизга ошгани айтилмоқда. Вирусни янги юқтираётганларнинг 90 фоизи фақтагина Россия билан Украинага тўғри келмоқда, дейилади ҳисоботда.

БМТнинг ОИТВ/ОИТСга қарши кураш агентлиги – UNAIDS статистикасига кўра, Ўзбекистон ОИТВ/ОИТС тарқалиши суръатлари энг юқори бўлган мамлакатлардан биридир.

БМТга кўра, сўнгги 30 йил ичида касалликда 25 миллион киши нобуд бўлган. 2010 йилда одам иммунтақчиллик вируси билан яшаётганлар сони 34 миллион кишини ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG