Линклар

Минск портлашида айбланганлар отувга ҳукм қилинди


Дмитирий Коновалов ва Валдислав Кавалёв/

Дмитирий Коновалов ва Валдислав Кавалёв/

Беларус суди шу йил 11 апрелида Минск метросида рўй берган портлашга алоқадорликда айбланган икки кишини ўлим жазосига ҳукм қилди. Суд Дмитирий Коновалов ва Валдислав Кавалёвларни 15 кишининг ўлими ва 200га яқин одамнинг жароҳатланишига сабаб бўлган портлашни содир этганликда айбдор, деб топди. Бундан ташқари, судланувичлар Минскда 2008 йилда рўй берган портлашда ҳам айбдор, деб эълон қилинди.
25 ёшли Коновалов ва Кавалёв портлашлар рўй беришидан уч кун ўтиб қўлга олинган эди.

Президент Александр Лукашенка режими апрел портлашини мамлакатдаги барқарорликка путур етказиш уриниши дея баҳолаган эди.
Бироқ режим танқидчилари Лукашенканинг махсус хизматлари икки йигит фитнага махсус аралаштирганига оид тахминларни илгари сурмоқда.

Ҳуқуқ фаоллари Беларус расмийларини судланувчиларга ўлим зазоси қўлламасликка чақираётган эди.

Беларус Европада ўлим жазосини қўллайдиган ягона давлатдир.
XS
SM
MD
LG