Линклар

Покистон НАТО билан ҳамкорликни тиклаш ниятида


НАТОнинг маълум қилишича, Покистон ўтган шанба куни 24 аксарининг ўлимига сабаб бўлган ҳужум ортидан тўхтаб қолган ҳамкорликни қисман тиклаш ниятини билдирган.

НАТО матбуот вакили Германия генерали Карстен Якобсон Покистон томони сешанба куни рўй берган чегара-орти отишманинг халқаро можарога айланиб кетиши олдини олиш таклиф билан Шимолий альянсга мурожаат қилган.

Якобсон Афғонистоннинг Пактика вилоятида рўй берган ҳодисани ҳал этишда Покистон томони кўрсатган яхши ният икки томон ўтган ҳафта рўй берган фожиадан кейин ўзаро келишмовчиликларни четга суро олишига умид билдирди.

Чоршанба куни Покистон армияси генерали Ашфақ Надим матбуот орқали қилган чиқишида НАТОнинг шанба кунги ҳаво ҳужуми махсус уюштирилган фитна, дея атади.

Бунга жавобан Пентагон НАТО ҳаво ҳужуми мутлақо АҚШнинг Покистонга қарши атайлаб қилинган ҳужуми эмасдир, дея баёнот тарқатди.
XS
SM
MD
LG