Линклар

Мисрда ўтказилган биринчи давра парламент сайлови дастлабки натижалари "Мусулмон биродарлиги" партиясининг ғолиб чиққанини кўрсатмоқда.

Шунингдек, ултраконсерватив исломий ва салафий бошқа гуруҳлар ҳам сайловда устунликка эришган.

Бир неча босқичда ўтказиладиган сайловнинг расмий натижалари келаси ой маълум бўлади.

"Мусулмон биродарлиги" Мисрда энг йирик ва энг катта таъсирга эга мухолиф гуруҳ ҳисобланади.

Мазкур гуруҳ фаолияти Ҳусни Муборак президентлиги даврида тақиқлаб қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG