Линклар

logo-print
Бугун Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида қурилиши 23 йил илгари бошланган метро линияси очилди.

Узунлиги 8.5 километр бўлган бу линия етти бекатига эга. Мазкур метронинг қурилиши 1988 йилда, Совет даврида бошланган эди.

1991 йилда Совет Иттифоқи парчалангач, Олмаотадаги метро қурилиши тўхтаб қолди.

2010 йилда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев метро линиясини мамлакат мустақиллигининг йигирма йиллигига қуриб битказишни буюрган эди.

16 декабр куни Қозоғистон мустақил бўлганига 20 йил тўлади.
XS
SM
MD
LG