Линклар

logo-print
Британия Ташқи ишлар вазири Ульиям Ҳейг бугун Брюсселда бўладиган ЕИ ташқи ишлар вазирлари йиғинида Эронга нисбатан янги санкциялар қўллаш чақириғи билан чиқишини айтди.

Жаноб Ҳейгнинг таъкидича, бугунги йиғинда Эронга нисбатан янги санкцияларни қўллаш асосий мавзу бўлади.

Сешанба куни эронлик намойишчилар Теҳрондаги Британия элчихонасига бостириб кириб, ойналарни синдирди ҳамда битта машинани ёқиб юбори ва Британия байроғини куйдирди.

Мазкур ҳужум ортидан Британия Лондондаги Эрон элчихонаси дарҳол ёпилишини буюрди.

Британия ҳукумати сешанба куни ҳужумга учраган Теҳрондаги элчихонасини ҳам ёпмоқда.

Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг парламент олдида қилган чиқишида эронлик барча расмийлар 48 соат ичида мамлакатдан чиқариб юборилишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG