Линклар

Бугун Бишкекда Алмазбек Атамбаев Қирғизистоннинг навбатдаги президенти сифатида қасамёд қилди.

Унинг инаугурацияси Марказий Осиё минтақасида ҳокимият илк бор демократик йўллар билан амалга ошганини кўрсатди.

Ўз вазифасини топшираётган Роза Ўтинбоева бир раҳбар иккинчисига ҳокимиятни тинч йўллар билан топшираётгани Қирғизистон учун фаҳр эканини айтди.

Маросим Бишкекдаги миллий филармония биносида ўтказилди.

55 ёшли Атамбаев октябр ойида бўлиб ўтган президентлик сайловида ғолиб чиққан эди.

Унга этник жиҳатдан бўлинган ва иқтисодий жиҳатдан қолоқ мамлакат меърос бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG