Линклар

logo-print

АҚШ Сенати бир овоздан Эрон Марказий банкини яккалаш чорасини маъқуллади


АҚШ Сенати Эронга нисбатан санкцияларни кучайтириш қарорини бир овоздан маъқуллади. Санкцияларга, жумладан, Эрон Марказий банки билан олди-берди қилган молиявий институтларни жазолаш ҳам киради.
Пайшанба кунги қарор учун сенатнинг 100 аъзосидан барчачи овоз берди. Бу қарор президент Барак Обама имзоси учун юборилишидан аввал уни Вакиллар палатаси маъқуллаши керак.

Обама маъмурияти мазкур қарор Америка иттифоқчилари бўлган давлатлардаги Эрон Марказий банки билан ҳамкорлик қиладиган банкларни АҚШга қарши қўйиши мумкинлигини айтиб, Конгресс аъзоларидан уни маъқулламасликни сўраган эди.

Оқ уй шунингдек, бу санкциялар жаҳон бозорини Эрон нефтидан мосуво қилиб, нефт нахининг кўтарилишига сабаб бўлишини айтмоқда.
АҚШ ўз ҳудудидаги молиявий институтларнинг Эрон Марказий банки билан алоқа қилишини тақиқлайди. Янги санкциялар эса хорижий банкларни ҳам Эрон Марказий банки билан алоқадан воз кешига кўндириш учун АҚШ молиявий тизимидан четлатиш билан таҳдид этилишини кўзда тутади.
XS
SM
MD
LG