Линклар

ЕИ Эронга қарши янги санкциялар жорий этди


Франция Ташқи ишлар вазири Алан Жуппе.

Франция Ташқи ишлар вазири Алан Жуппе.

Европа Иттифоқи ядровий дастуридан воз кечишга кўнмаётган Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий қилди ва Исломий Республикани нефт эмбаргоси эҳтимолидан огоҳлантирди.

ЕИ ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги мажлисида қабул қилинган қарорга кўра, ҳисоб рақамлари музлатилган ва виза чеклови жорий қилинганлар рўйхатига яна 180 нафар Эрон фуқаролари ва ширкатлари киритилди.

Франция Ташқи ишлар вазири Алан Жуппе Европа кенгаши “Эрон молиявий ва нефт секторларига нисбатан кескинроқ ва дарҳақиқат мисли кўрилмаган санкцияларни қўллаш”га доир режаларни ишлаб чиқишга келишиб олганини маълум қилди.

Шу билан бирга Эрон нефтига тобеъ бўлган Греция бу режа хусусида ташвиш билдираётганини эътироф этди Жуппе.

- Бунинг устида иш олиб боряпмиз. Греция баъзи хавотирларни билдирмоқда. Бу хавотирларни инобатга олишимиз керак ва Эрондан келадиган нефт ўрнини бошқа мамлакатларда ишлаб чиқаришни ошириш ҳисобидан қоплаш учун бошқа ҳамкорларимиз билан иш олиб боришимиз керак. Бу мутлақо амалга ошириш мумкин бўлган нарсадир, деди Жуппе.

Сешанба куни Теҳрондаги Британия элчихонаси оломон томонидан ҳужум қилиниши Эронга нисбатан халқаро танқидлар кучайишига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG