Линклар

БМТ Сурияда ҳалок бўлганлар 4 мингдан ошганини айтмоқда


БМТ Сурияда саккиз ойдан бери тўхтамаётган ва "фуқаролик урушга айланиб бораётган" аксил-ҳукумат чиқишларининг куч билан бостирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 минг кишидан ошганини маълум қилди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Нави Пиллай Женевада ўтган матубот анжуманида ҳалок бўлганлар сони аслида кўпроқ бўлиши мумкинлигини баён қилди. Ҳукумат қўшинлари норозиларга қўшилиб, қўлига қурол олишда давом этаркан Башар ал-Ассад режими фуқаролик уруши ёқасига яқинлашмоқда, дея қўшимча қилди Пиллай хоним.

Айни пайтда Европа кенгаши Сурия энергия ва молия секторларига қўлланган санкциялар кучайтирлаётганини маълум қилди. ЕИ баёнотида айтилишича, санкциялар “энергия, молия, банк ва савдо секторларига қарши қўлланган ва зўравонликлар ёки режимни бевосита қўллаб-қувватлашга алоқадор шахслар ва муассасаларни ўз ичига олган”.
XS
SM
MD
LG