Линклар

Саркози ЕИ низомини ўзгартирмоқчи


Франция Президенти Николя Саркози.

Франция Президенти Николя Саркози.

Президент Николя Саркози Франция ва Германия евро бул бирлигини ҳимоя қилиш мақсадида Европа келишувига ўзгартишлар киритиш ҳаракатларини бошлаш ниятида эканини маълум қилди.

Саркози Франциянинг Тулон шаҳрида қилган чиқишида бу ҳақда душанба куни Парижда Германия Канцлери Ангела Меркел билан сўзлашувлар ўтказишини маълум қилди. Учрашувда, деди Франция президенти, икки давлатнинг еврозона бўҳронини ҳал этишга қаратилган “муштарак таклифлари” муҳокама қилинади.

Франция ва Германия “Европа тузилишини такомиллаштириш ва қайта кўриб чиқиш” имконини берадиган янги ЕИ келишувни истайдилар, дея қўшимча қилди Саркози.

ЕИ низомига қандай ўзгартишлар киритилиши кўзда тутилаётганини аниқлаштирмаган Саркози еврозонадаги молиявий бўҳрон чуқурлашаётганига оид саросима европаликлар учун жиддий хавф туғдиради, дея таъкидлади.

- Қўрқув яна урчимоқда. Бу қўрқув ишончни йўқотади, истеъмолчини фалаж қилади, сармоядорни сармоя қилишдан, тадбиркорни тадбиркорликдан, бошлиқларни ишга олишдан, банкларни қарз беришдан тўхтатади. Бу қўрқувнинг номи бор: бу Франция ўз тақдирини ҳал эта олмай қолди, деган қўрқувдир, деди Саркози.

У шунингдек Европадаги аксар мамлакатлар ичида одамларнинг бемалол ҳаракатланишини кўзда тутувчи Шенген келишувнинг қайта кўриб чиқилишига ҳам чақирди.
XS
SM
MD
LG