Линклар

Эҳуд Барак: Эронга ҳужум сўнгги чора бўлади


Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак яҳудий давлати Эроннинг ядровий дастури боис Исломий Республикага қарши ҳарбий куч қўллаш ниятида эмас, лекин муайан шароитда бундан бошқа чораси қолмаслиги мумкин, дея баёнот берди.

Исроил Радиоси билан суҳбатда Барак ҳозирда Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига қарши ҳужум қилиш режалари йўқлигини таъкидлади. Шу билан бирга ҳарбий куч қўллаш “сўнгги чора” сифатида сақланиб қолади, деди у.

Барак санкциялар ва дипломатик уринишлар Теҳронни ўзининг мунозарали ядровий дастуридан воз кечишга кўндиришига умид қилиши, лекин бунинг эҳтимолдан йироқ эканини ҳам тушинишини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG