Линклар

БМТ кенгаши Суриядаги вазиятни муҳокама қилади


Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари Нави Пиллай.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари Нави Пиллай.

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши бугун Суриядаги можаро бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади.

Швейцариянинг Женева шаҳрида бўладиган учрашув арафасида БМТ мустақил комиссияси Сурия бўйича ҳисобот эълон қилди.

Ҳужжатда Сурия хавфсизлик кучлари президент Башар ал-Ассад режимига қарши март ойидан бери давом этаётган намойишларини бостиришда инсониятга қарши жиноятлар содир этгани, жумладан, қатлиомлар амалга оширгани, одамларни қийноққа солгани, зўрлаш ва бошқа жиноятлар қилгани айтилади.

Пайшанба куни Женевада ўтказилган матубот анжуманида Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Нави Пиллай Сурияда 8 ойдан бери тўхтамасдан "фуқаролик урушга айланиб бораётган" аксил-ҳукумат чиқишларининг куч билан бостирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4000 дан ошганини маълум қилди.

Намойишлар шавқатсиз бостирилишини тўхтатиш учун Сурия ҳукуматига босимни кучайтириш мақсадида пайшанба куни АҚШ ва Европа Иттифоқи Ассад режимига қарши янги санкциялар жорий қилди.
XS
SM
MD
LG