Линклар

Чехия ва Ўзбекистон Республикалари Икки томонлама солиқ олмаслик ҳақидаги келишувга оид қўшимча протокол имзолайди.

Чехия Республикасининг молиявий ҳудудий органлари орасида ўтказилган тадқиқот натижаси мазкур келишувни кенгайтиришга эҳтиёж борлигини кўрсатган.

Шу боис Чехия томони Ўзбекистонга икки томонлама келишувга қўшимча протокол имзолашни расман таклиф қилган.

Чехиянинг Тошкентдаги элчихонаси маълумотига кўра, ҳужжатни Чехия Молия вазири Мирослав Калоусек ва Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевларнинг 8 декабр куни Прага шаҳрида имзолаши режаланган.

Чехия ва Ўзбекистон Икки томонлама солиқ олмаслик, даромад ва мулк солиғи тўланмаслиги олдини олиш ҳақидаги келишувга 2001 йил 15 январдан бери амал қилиб келмоқда.

Янги протокол Чехия томони ташаббуси билан Чехиянинг Тошкентдаги ва Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихоналари ҳамкорлигида ҳозирланган.
XS
SM
MD
LG