Линклар

АҚШ кучлари йирик базани Ироқ ҳукуматига топширди


Бағдод ташқарисидаги Victory базасининг мажлислар зали.

Бағдод ташқарисидаги Victory базасининг мажлислар зали.

АҚШ ҳарбийлари Бағдод шаҳри ташқарисида жойлашган йирик Victory базасини Ироқ ҳукумати тасарруфига топширди.

АҚШ ҳарбийлари матбуот котиби полковник Барри Жонсонга кўра, базани ироқликларга топшириш тўғрисидаги расмий ҳужжат 2 декабр куни имзоланган.

Ҳозирда базани Ироқ ҳукумати тўлиқ назорат қилмоқда.

Саддам Ҳусайн 2003 йилда ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин АҚШ ҳарбийлари Бош қароргоҳи Victory базасига жойлашган эди.
XS
SM
MD
LG