Линклар

logo-print

Жозеф Байден Анқарада сўзлашув ўтказди


Туркия Президенти А.Гул (ч) ва АҚШ вице президенти Ж.Байден, Анқара, 2011 йил 2 декабр.

Туркия Президенти А.Гул (ч) ва АҚШ вице президенти Ж.Байден, Анқара, 2011 йил 2 декабр.

Туркияга сафар қилаётган АҚШ вице-президенти Жозеф Байден ядро соҳасидаги мунозарали фаолиятини тўхтатишдан бош тортаётган Эронга босимни кучайтириш учун Анқара расмийларини Исломий жумҳуриятга қарши янги санкциялар жорий қилишга чақирди.

“Ҳуррият” газетасида 2 декабр куни чоп этилган интервюсида Байден АҚШ Эроннинг ядровий дастури борасидаги қарама-қаршиликни дипломатик йўл орқали ҳал этиш уринишларни давом эттиришини урғулаган.

Айни пайтда Байден АҚШ ўз ҳамкорлари, жумладан, Туркияни ҳам Эронга қарши янги санкциялар жорий қилишга даъват қилган.

Туркия БМТ томонидан Эронга нисбатан жорий қилинган санкцияларни қўллаб-қувватлаган.

АҚШ ва Европа Иттифоқи яқинда Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди.
XS
SM
MD
LG