Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:12

Дариға Назарбоева яна саҳнага чиқди


Дариға Назарбоева Большой театри саҳнасида қўшиқ айтмоқда. 1 декабр¸ 2011 йил.
Дариға Назарбоева Большой театри саҳнасида қўшиқ айтмоқда. 1 декабр¸ 2011 йил.

Тўрт йиллик сукутдан сўнг Қозоғистон президентининг тўнғичи Дариға Назарбоева яна ҳам санъат¸ ҳам сиëсат саҳнасига қайтди.


Аввалига ҳукмрон Нур Отан партиясининг бўлажак парламент сайловларида депутатликка номзодлари рўйхатига киритилган Дариға Назарбоева 1 декабр куни Москванинг узоқ таъмирдан сўнг яқинда қайта очилган ҳашаматли Большой театри саҳнасида концерт берди.

Президент тўнғичининг Большой саҳнасидаги концерти “Салом Россия” деб аталди¸ аммо маданий тадбир Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланди.

Дариға пианино жўрлигида айтган қўшиқлар баробарида Большойдаги концертда унга қозоқ фолклор-этнографик жамоаси¸ шунингдек Россия Ички ишлар вазирлиги қошидаги ашула ва рақс ансамбли ҳамроҳлик қилди.



Дариға Назарбоева 2007 йилга қадар Москвада тез-тез концерт ўтказиб келган.

Айни пайтда¸ 14 декабр куни Остонада Дариға Назарбоева яна Қозоғистон мустақиллиги байрамига бағишлаб концерт беради. Бу концертда ҳам қозоқ¸ рус ва хориж классик қўшиқчилиги намуналари¸ шунингдек уруш йиллари романсларининг ижро этилиши кутилмоқда.

Ота меҳри ва қаҳри

Нурсултон Назарбоев тўнғичининг катта сиëсатга қайтгани ҳам кўриниб турибди. 15 январга белгиланган Қозоғистон парламент сайловларида президент партияси Нур Отан номзодлари рўйхатига Дариға ҳам киритилди.

Назарбоеванинг ҳам санъат¸ ҳам сиëсат саҳнасига қайтиши унинг эри билан боғлиқ можародан тўрт йил ўтиб юз бермоқда.

Эри - Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари¸ амалда бутун хавфсизлик тизимларини назорат қилиб келган Роҳат Алиев ворислик учун жангда ўз мухолифларига ютқазиб¸ Назарбоев қаҳрига учраган 2007 йилдан бери Дариға жамоатчиликка кўринмай қолган эди.

Назарбоев билан урушиш арафасида мамлакатнинг Австриядаги элчиси бўлиб ишлаган Роҳат Алиев хориждан сиëсий бошпана топиб¸ Қозоғистонда сиртдан қамоққа ҳукм этилгач¸ Дариға Назарбоева қудратли отаси қаҳрига учраган эри билан қолиш¸ ëки ундан ажраб катта сиëсатда қолишдан бирини танлаш мушкулоти олдида қолди. Дариға иккинчи йўлни танлади – эридан расман ажраб¸ сиëсий жиҳатдан ўз отасини қўллашини кўрсатди.

Тўрт йиллик танаффусдан сўнг умрининг охирига қадар президентликда қолишга ҳақли отанинг қаҳри яна меҳрга айланди ва унга яна катта сиëсатга қайтиш эшиги очилди.

Ворислик даъвоси сўнди...ми?

2007 йилги Роҳат Алиев исëнига қадар Дариға Назарбоева онаси ëнида отасининг расмий сафарларига ҳамроҳлик қилар¸ сиëсий ҳаëтда ўта фаол эди. Шу асосда маҳаллий ва хориж жамоатчилиги унга нисбатан "Назарбоев вориси" деган иборани қўллашга ўтган эди.

Аммо Оқ ўрдада сиëсий довул бошлангач¸ 2007 йили Дариға Назарбоева депутат бўлган парламент ҳам тарқтаиб юборилди ва президентнинг шахсан ўзи бошқарувини қўлига олган Нур Отаннинг кейинги парламент сайловларига тақдим этган депутатликка номзодлар рўйхатига Дариға киритилмади.

Кейинги тўрт йил ичида Дариға Назарбоева¸ хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқлари билан боғлиқ айрим тадбирларни истисно қилганда¸ сиëсий майдондан ғойиб бўлди.

2008 йили “Московский комсомолец” мухбири билан суҳбатда у на ўзи¸ ҳатто ўғилларида ҳам президентлик иддаоси борлигини алоҳида таъкидлади. Бу баëнотни кузатувчилар¸ Роҳат Алиевни айнан шу иддао Назарбоев душманига айлантирганидан Дариға ўзига сабоқ чиқарибди¸ қабилида шарҳладилар.

Ашулачи қизлар

Марказий Осиëдаги авторитар ҳукмдорлар қизларининг ҳам санъат¸ ҳам сиëсат соҳасида юлдузликка уринишлари янги ëхуд фавқулодда ҳодиса эмас.

Минтақадаги бу модани Дариға Назарбоева 2001 йилнинг май ойида Олмаотада ўтказган концерти билан бошлаб берган ва Филип Киркоров каби Россия эстрадаси юлдузлари билан бирган куйлаган бўлса-да¸ Ўзбекистон президентининг тўнғичи бу борада Дариғадан анча ўзиб кетди.



Гугуша қўшиқ айтмоқда...

Гугуша тахаллуси билан ҳам ўзбек¸ ҳам рус¸ ҳам инглизу испанча қўшиқлар қуйлашни бошлаган Гулнора Каримова шу пайтгача ўнлаб клиплар ҳозирлади¸ Хулио Иглесиас¸ Сезария Эвора каби машҳур қўшиқчиларни Тошкент концертларига олиб келиб¸ улар билан ëнма-ëн қўшиқ айтди.
XS
SM
MD
LG