Линклар

logo-print

Россия Президенти Дмитрий Медведев телевидение орқали халққа мурожаатида овоз берувчиларни 4 декабр куни ўтказиладиган парламент сайловида “тўғри қарор” қабул қилишга чақирди.

Единая Россия партияси номзодлари рўйхатига бошчилик қилаётган Медведев мамлакатга масъулиятли сиёсатчилардан иборат бўлган “самарали иш юритувчи” қонун чиқарувчи идора зарур эканини таъкидлади.

- Сайлов участкасига келиб овоз бериш учун қанча вақт сарфлайсиз? Кўп эмас, ярим соат, бир соат. Мана шу бир соат келаси беш йил давомида мамлакат қандай парламент билан яшашини белгилайди, деди Россия президенти.

Дмитрий Медведев рўйхатга олинган етти партиянинг ҳаммасига сайловда қатнашиш учун “эркин ва адолатли рақобат” яратиб берилганини урғулади.

Бироқ сайлов арафасида овоз берувчилар сайлов тўғрисидаги қонун бузилаётгани тўғрисида шикоят қилмоқда.

Сайловларни кузатиш билан шуғулланувчи Голос ташкилотига кўра, шу пайтгача 4,700та шикоят тушгани ва уларнинг аксари Единая Россия билан боғлиқ эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG