Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:05

Президент қизлари яна Швейцария бойлари рўйхатида


Ўзбекистон президентининг қизлари Гулнора ва Лола Каримовалар Швейцарияда яшовчи энг бадавлат кишилар рўйхатидан жой олди.


Bilan журнали ҳар йили тузадиган бу рўйхатдан жой оладиган кишининг қиймати 100 миллион франкдан қиммат мулки бўлиши, Швейцария фуқароси бўлиши ёки шу мамлакатда яшаш ҳуқуқига эга бўлиши лозим.

Гулнора Каримова, «Наша газета.ch» нинг ёзишича, БМТнинг Европа бўлимида (Женева) Ўзбекистоннинг элчиси, Лола Каримова эса, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси бўлганлари учун Швейцарияда яшаш ҳуқуқига эга ва шунинг учун бу мамлакат бойлари рўйхатига киритилганлар.

Гулнора Каримова ўтган йили швейцариялик энг бадавлат аёллар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган эди, деб ёзди «Наша газета.ch».

Бу йил эса, Bilan журнали маълумотларига қараганда, опа-сингил Каримовалар маблағи 200 миллион долларга камайган, лекин қолган пуллари ҳам бадавлат швейцарияликлар рўйхатига киришга имкон берган.

Гулнора Каримова Bilan журнали тузадиган бойлар рўйхатига биринчи марта киритилаётгани йўқ. Бу ҳақда бундан 2 йил муқаддам ҳам ёзган эдик.
XS
SM
MD
LG