Линклар

logo-print

Ўзбекистон президенти БАА раҳбарларини табриклади


БАА Президенти шайх Халифа бин Заид ал-Наҳян.

БАА Президенти шайх Халифа бин Заид ал-Наҳян.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Бирлашган Араб Амирликлари эълон қилинганига 40 йил тўлиши муносабати билан Президент шайх Халифа бин Заид ал-Наҳянни муборакбод этди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматига кўра, Каримов сўнгги йилларда муштарак саъй ҳаракатлар билан мустаҳкамланиб бораётган кенг қамровли ва икки томонлама манфаатли алоқаларга Ўзбекистонда алоҳида аҳамият берилишини таъкидлаган.

Ислом Каримов ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойилларига асосланган муносабатлар икки дўст ва биродар халқлар равнақи йўлида янада ривожланишига ишонч билдирган.

Айни пайтда Ўзбекистон раҳбари Бирлашган Араб Амирликлари эълон қилинганига 40 йил тўлиши муносабати билан ушбу мамлакат Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтумга ҳам табрик йўллаган.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2008 йил 17–19 март кунлари БААга сафар қилган.

Халифа бин Заид ал-Наҳян билан Абу-Дабида бўлиб ўтган музокарадан сўнг икки давлат ўртасида иқтисодиёт, молия, инвестиция, ахборот ва технологиялар, телекоммуникация, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва туризм каби соҳаларда ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланган.
XS
SM
MD
LG