Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Сурия ҳар қачонгидан ҳам яккаланиб қолганини таъкидлади.

Ҳиллари Клинтон Сурия Президенти Башар ал-Ассад режимига қарши исёнларни бостиришда инсониятга қарши жиноятлар содир этилгани ҳақидаги иддаоларни ўрганишда Қўшма Штатлар БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашига ёрдам беришини айтди.

47 давлат аъзо бўлган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши 2 декабр куни Сурияда “зўравонлик систематик тарзда қўлланилаётгани”ни қораловчи Европа Иттифоқи ишлаб чиққан резолюцияни қабул қилди.

Кенгашнинг Женевада бўлиб ўтган фавқулодда йиғилишида овозга қўйилган мазкур резолюцияга қарши тўрт давлат, жумладан, Россия ва Хитой овоз берди.
XS
SM
MD
LG