Линклар

logo-print

БМТ Қирғизистон раҳбарларини ярашув сиёсати юритишга чақирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Қирғизистоннинг янги раҳбарларини ўтган йил ҳукумат ҳокимиятдан ағдарилгани ва унинг ортидан мамлакат жанубида рўй берган қонли воқеалардан сўнг миллатлараро диалог ва ярашув сиёсати юритишга чақирди.

БМТ Бош котибининг мазкур баёноти Қирғизистонга янги президент этиб сайланган Алмазбек Атамбаев 1 декабр куни қасамёдга келтирилган куннинг эртасига эълон қилинди.

Бан Ки Муннинг матбуот котиби Қирғизистоннинг янги президентини қутлади ва БМТ Қирғизистонни қўллаб-қувватлашни давом эттиришини айтди.

Баёнотда Қирғизистонни 18 ой бошқарган Рўза Ўтинбаевага барқарор ва демократик давлат қуриш йўлидаги роли учун миннатдорлик билдирилган.
XS
SM
MD
LG