Линклар

Мисрда ўтказилган парламент сайловининг биринчи даврасида ғолиб чиққан "Мусулмон биродарлиги" партияси ўз рақибларини халқ иродасини қабул қилишга чақирди.

Мисрда сўнгги олтмиш йил ичида илк бор ўтказилган эркин сайловнинг дастлабки натижасига кўра, "Мусулмон биродарлиги" партияси номзодлари парламентда кўп ўринни эгаллаган.

"Мусулмон биродарлиги" партиясининг либерал рақиблари сайловда консерватив қарашдаги Салафийлардан кейин учинчи ўрини эгаллагани айтилмоқда.

Миср парламентининг қуйи палатаси аъзолигига сайлов уч босқичда ўтказилади.

Душанба ва сешанба кунлари мамлакат ҳудудининг учдан бир қисмида ўтказилган биринчи босқичда 13 миллиондан ортиқ фуқаро овоз берди.

Парламент юқори палатаси аъзолиги учун ўтказиладиган уч босқичли сайлов жараёни март ойига қадар давом этади.
XS
SM
MD
LG